"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи

Mirjalol Normatov
21 ноя 2025
"Милан" қишда Тиаго Силва билан шартнома имзоламоқчи.

Жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри қишда жамоага тажрибали марказий ҳимоячи олиб келишини талаб қилган. У орқали жамоа чемпионлик учун кураша олишини айтган.

Агарда Силва қайтадиган бўлса, у А Серияда ўйнайдиган энг ёши катта футболчига айланади ва бу борада Лука Модрични ортда қолдиради.

Маълумот учун, бразилиялик 41 ёшли футболчи 2009-2012 йиллар давомида "Милан"да ўйнаган ва 93 ўйинда 5 гол урган.

Айни дамда у Бразилияда "Флуминенсе" шарафини ҳимоя қилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport