Нидерландия афсонасининг ўғли Марокаш терма жамоасида ўйнашга қарор қилди

26 июн 2026, 16:55
Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Робин ван Персининг ўғли Шакил ван Перси Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди.

Бу ҳақда ZoneFRMF хабар бермоқда.

"Фейеноорд"нинг 19 ёшли ҳужумчиси, бунгача Нидерландия ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган бўлса-да, энди футбол фуқаролигини ўзгартириш ниятида эканлигини ўз атрофидагиларга маълум қилган.

Робин ван Перси аввалроқ ўғлининг танловига таъсир ўтказмаслигини ва унга тўлиқ эркинлик беришини оммавий равишда таъкидлаган эди. Шакилнинг онаси Бухра марокашлик илдизларга эга.


Манба: Championat.asia