Бугунги кунда Терма жамоалар маркази Ўзбекистон футбол Федерациясидан алоҳида бинода фаолият олиб боради.
Олган сўнгги маълумотларимизга кўра, Терма жамоалар маркази тез орада ёпилади ва ЎФФга қўшиб юборилиши мумкин. ЎФФ матбуот хизмати эса бу маълумотни тасдиқламади ва ўз навбатида инкор ҳам этмади.