UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  0 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   4 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  3 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  31 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  18 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  4 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  32 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  3 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  4 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  8

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин” Янгиликлар

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин”

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Евро-2024 мусобақаси старт олади.

Ўз вақтида нуфузли халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган, ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, ҳозирда Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан бўлажак Евро ҳақида суҳбатлашдик. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?

- Менга кўпроқ испанияликларнинг ўйин услуби ёқади. Шу боисдан ҳам, Испания терма жамоасига мухлислик қиламан.

- Бу мусобақада қайси терма жамоадан кутилмаган натижа кутяпсиз?

- Кўпчилик бу сафар Италия терма жамоасини жиддий қабул қилмаяпти. Жумладан Жозе Моуриньо ҳам италияликларни ғолиб сифатида кўрмаётганини айтди. Лекин мен Италия терма жамоасини анчадан бери кузатиб келаман ва Аппенин ярим ороли вакиллари ҳар қандай кучсизланган таркиб билан ҳам мўъжиза кўрсатиши мумкинлигига бир неча бор гувоҳ бўлганман. Шунингдек, Бельгия ва Португалия терма жамоаларидан ҳам сюрприз кутиш мумкин.

- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган, уни қандай хотирлайсиз?

- Кўз очиб кўрган илк Европа чемпионатим 1987 йил ўсмирлар ўртасида Францияда бўлиб ўтган қитъа чемпионати ҳисобланади. Ўшанда биз, яъни собиқ Иттифоқ терма жамоаси финалда Италия термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин, кейинчалик, италияликлар таркибида ёши катта ўйинчи борлиги аниқланиб, уларнинг чемпионлиги бизга олиб берилган. Шу боис, 17 ёшимда ҳам Евро, ҳам Жаҳон чемпиони бўлиш насиб этган.

- Катталар ўртасида илк марта кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган?   

- 1988 йил Германияда бўлиб ўтган қитъа биринчилиги. Ўшанда биз мухлислик қилган СССР терма жамоаси ажойиб ўйин кўрсатиб, финалгача етиб борган. Финалда эса ундан-да ажойиб ўйин намойиш қилган Голландия термаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионликни қўлга киритган. Марко ван Бастеннинг Ринат Дасаев дарвозасига урган супер голи ҳали ҳам кўз ўнгимда сақланиб қолган.

- Мусобақа фаворити ким? Кимда чемпионлик учун имконият юқори?

- Бу саволга 15 июль куни эрта тонгдан аниқ жавоб беришим мумкин (кулади). Тахмин ва прогнозларни ёқтирмайман. Лекин фикримча, Англия, Франция, Испания ва Германия термалари   фаворитлар қаторида бўлишади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика