UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  0 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  2 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  1 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  2 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  16 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  1 12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  6

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" мавсумнинг илк турида бир очкодан бўлишиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" мавсумнинг илк турида бир очкодан бўлишиб олди

"Қўқон-1912" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 1-тур учрашуви якунланди.

“Қўқон-1912” — “Андижон” 1:1

08.03.2025. Қўқон, "Марказий" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Достонбек Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умурзоқов

Захира ҳаками: Абдувоҳидов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ВАР: Найим Қосимов

АВАР: Максим Нехочин

Гол: 0:1 – 36, Рустам Турдимуродов (Абдулвоҳид Ғуломов), 1:1 – 43, Андро Гиоргадзе.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исоқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 8.Бахтиёр Қосимов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (18.Баҳром Абдураҳимов, 57), 11.Шаҳзод Бешимов (69.Егор Кондратюк, 56), 14.Жасур Холтўраев (9.Жавоҳир Ҳусанов, 86), 19.Шаҳзод Акрамов, 20.Иқболжон Маликжонов (17.Алишер Хайруллаев, 86), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (23.Бекжон Жўрабоев, 69), 44.Андро Гиоргадзе.

Захира: 1.Рустам Нартаджиев, 5.Жасур Ёқубов, 15.Зафар Ҳакимов, 30.Иброҳимжон Мухторов.

"Андижон": 25.Валижон Раҳимов, 33.Олег Зотеев (14.Абдураҳмон Комилов, 90+2), 4.Исломбек Маматказин, 66.Миомир Журичкович, 22.Усмонали Исмоналиев (23.Дониёр Абдуманнопов, 73), 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Мирзад Меҳанович (11.Ислам Машуков, 73), 8.Искандар Шайқулов (6.Алтин Крезиу, 90+2), 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 80), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 7.Рустам Турдимуродов. 

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардор Азимов, 32.Лука Ускокович.

Огоҳлантиришлар: Миомир Журичкович (44), Шаҳзод Акрамов (48), Исломбек Маматказин (81).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. "Андижон" яна икки ўзгаришга қўл урди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

89. Зарба! Абраҳимов тепган тўпни Раҳимов эгаллаб олди.

86. "Қўқон-1912"да икки ўзгариш амалга оширилди. 

85. Мезбонларда кетма-кет икки хавфли вазият юзага келди, аммо омад етишмади.

83. Қосимовнинг жаоримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

81. Маматказин рақиб футболчиси Кондратюкни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

80. "Андижон"да яна бир ўзгариш содир бўлди.

Учрашувга 6 минг томошабин ташриф буюрибди.

73. "Андижон" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

71. Зарба! Чап қанотдан узатилган тўпга Холтўраев бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.

69. "Қўқон-1912" таркибида ўзгарииш амалга оширилди.

68. "Андижон" бурчак зарбасига эга бўлди. Узатма Маматказиннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

63. Холтўарев–Абдураҳимов комбинациясидан сўнг мезбонлар рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

60. Зарба! Меҳанович томонидан пастки бурчак томон берилган зарбага аниқлик етишмади.

59. Зарба! Турдимуродовнинг зарбасига Андро Гиоргадзе тўғаноқ бўлди.

57. "Қўқон-1912" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

55. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўлланган жарима зарбасини Азизхон Исоқов қайтарди.

54. Турдимуродов Тоштемиров томонидан тўхтатиб қолинди. Стандарт вазият.

53. Зарба! Меҳановичнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

52. Зарба! Холтўраевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

49. "Андижон"нинг жарима узатмаси Журичковичдан майдонни тарк этди.

48. Исмоналиевни қўполлик билан тўхтатган Акрамов огоҳлантирилди.

46. Зарба! Ғуломовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Холтўраевни қўполлик билан тўхтатиб қолган Миомир Журичкович огоҳлантирилди.

43. ГОЛ! Қосимовнинг жаримадан тепган тўпини Раҳимов қайтарди. Қайтган тўпни Андро Гиоргадзе "Андижон" дарвозасига жойлаб қўйди!

42. Фол. Тоиров Ҳасановни қоидабузарлик эвазига тўхтатди.

41. Маликжоновнинг чап қанотдан узатмаси кўнгилдагидек чиқмади. 

38. Хавфли вазият! Ғофуровнинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

36. ГОЛ! Ғуломовнинг узатмасидан сўнг Турдимуродов бош билан тўпни "Қўқон-1912" дарвозасига жойлаб қўйди!

34. Ҳасановнинг жаримадан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

32. Абдуманнонов рақиб жарима майдонида йиқилди, Салимов қоида бузмаган ҳолда тўпни олиб қўйди.

30. Зарба! Азизхон Исоқов Механовичнинг жаримадан тепган тўпини қайтарди.

29. "Қўқон-1912" жарима майдони яқинида Механович йиқитилди. "Андижон"да стандарт вазият юзага келди.

27. Зарба! Холтўраевнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

25. Гиоргадзе майдонда ётибди. Ҳакам унга майдон ташқарисига чиқиб ёрдам олиши кераклигини айтди.

23. Бурчакдан узатилган тўпни Тоштемиров бартараф этди.

23. Зарба! Механович томонидан тепган тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб, майдонни тарк этди.

22. Ғофуров олис масофадан ўз омадини синаб кўрди, лекин тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

21. Абдуманнонов "Қўқон-1912" жарима майдонига кириб борди, аммо рақиб ҳимоячилари томонидан тўхтатилди.

19. Ҳасанов "Андижон" жарима майдони яқинида йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

16. Хавфли вазият! Абдуманнон катта тезликда олдинга бориб, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ ҳаводан келаётган тўпни ўзига бўйсундира олмади.

16. Қосимовнинг жаримадан узатмаси ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.

14. Холтўраев марказдан катта тезликда олдинга бораётганди, бироқ у Шайқулов томонидан тўхтатилди.

12. Ён ҳакамнинг техник воситаси жойидан қимирлаган кўринади, унга техник ёрдам кўрсатилди.

11. Фол. Тоиров Бешимов томонидан қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди.

6. Маликжонов ўнг қанотдан бир рақибини ортда қолдириб, олдинга бораётганди, бироқ Тоиров уни тўхтатишга эришди.

3. "Қўқон-1912"да яхши имконият юзага келганди, аммо Маматказин ишончли ҳаракат қилди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди.

Бугун "Қўқон-1912" кўк, "Андижон" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+4   
08 мар 21:31:24
Баходиржон 1912
Охирги ўн минут қўқон яхши кўринди лекин ўйин тенг бўлди .Андижон мухлисларига алоҳида рахмат. Соғ-саломат йетиб олинглар.
+2   
08 мар 20:24:33
Ilyosjon Turdaliyev
Qo'qon omad
+2   
08 мар 19:39:58
Баходиржон 1912
Қўқон олға .биринчи турда ғалаба билан бошлаймиз.олға Қўқон.
+2   
08 мар 19:35:48
Bakhtiyor Akbarov
Бугун Қўқон-Андижон ўйинига қўшни Ўш, Жалолобод, Боткентдан ва Андижон, Фарғона, Марғилон, Намангандан жуда кўп мухлислар келган...
+1   
08 мар 22:30:30
ZF
Hammasi uchun rahmat Bollar.
Qo’qonliklarga chiroyli mehmondo’stlik uchun rahmat alohida
+1   
08 мар 21:16:58
Баходиржон 1912
Ҳар икки жамоа бир бирига мос экан
+1   
08 мар 21:16:45
Баходиржон 1912
Ҳар икки жамоа бир бирига мос экан
+1   
08 мар 21:16:19
Баходиржон 1912
Ҳар икки жамоа бир бирига мос экан
+1   
08 мар 20:25:45
Ilyosjon Turdaliyev
Andijonlik futbol muxlislariga ham qoyil Qo'qon stadionini yondirishmiqda .Qo'qonga omad
+1   
08 мар 20:17:44
De Xea_91
Бизнинг футболда шу одати ёкмайди. Андижон гол ургандан кейн. Югургисиям келмай пиёда юрганди. Мана сенга деб гол кабул килиб олди. Йигитлар каттикрок уйнаш керак. Олдинда бутун бошли тайм бор
+1   
08 мар 19:48:25
Хавасбек
АНДИЖОНГА ОМАД...БУРГУТЛАР ОЛFA..ФАКАТ FAЛАБА ТИЛАЙМН..АНДИЖОН ОЛFA !!!!!!!!
   
09 мар 07:07:24
Axrorbek Studio
Andijon Ultras Burgut koringlar yorvorishibdi

https://www.instagram.com/reel/DG9X-HuIMi0/
   
09 мар 00:01:10
Бек 75
Д.11.02. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ХОМЯКОВ 1 0ЧКО ОЛГАНИДАН ХУРСАНД , ЛЕКИН МЕН ЭМАС. УЙИНДАН ПРО ЛИГАНИ ХИДИ УФУРИБ ТУРИБТИ. ФУТБОЛЧИЛАР 60- ДАКИКАДАН КЕЙИН ЧАРЧАДИ.ЗАМЕН 73. ВА 93- ДАКИКАДАДА БУЛЯПТИ ДОИМГИДЕК. 5 ТА ТИЛИ ОСИЛГАНЛАРНИ УРНИГА 2-ТАЙМНИ БОШИДА ЯНГИ КУЧЛАРНИ ТУШИРМЕСАНМИ.ЯНГИ ТУШГАНЛАРГА ТУП ХАМ ТЕГМАДИЮ ФАРОСАТ. ЯНА 5 ДАКИКА КУШИБ БЕРИЛГАНДА КУКОН ГАЛАБА КОЗОНИШИ МУМКИН ЭДИ.АГАР УЙИНИ ШУ БУЛСА НАСАФ БОБУР АРЕНАДА ГОЛЛАР ГУЛДАСТАСИНИ ТАКДИМ ЭТИБ БЕРАДИ ЖАНОБ ХОМЯКОВГА!!!!
Бунча купол ёздиз ошна. Сабр килинг хаммаси изига тушади иншаоллох. Менам Андижон мухлисиман
   
08 мар 21:49:42
Д.11.02.
ХОМЯКОВ 1 0ЧКО ОЛГАНИДАН ХУРСАНД , ЛЕКИН МЕН ЭМАС. УЙИНДАН ПРО ЛИГАНИ ХИДИ УФУРИБ ТУРИБТИ. ФУТБОЛЧИЛАР 60- ДАКИКАДАН КЕЙИН ЧАРЧАДИ.ЗАМЕН 73. ВА 93- ДАКИКАДАДА БУЛЯПТИ ДОИМГИДЕК. 5 ТА ТИЛИ ОСИЛГАНЛАРНИ УРНИГА 2-ТАЙМНИ БОШИДА ЯНГИ КУЧЛАРНИ ТУШИРМЕСАНМИ.ЯНГИ ТУШГАНЛАРГА ТУП ХАМ ТЕГМАДИЮ ФАРОСАТ. ЯНА 5 ДАКИКА КУШИБ БЕРИЛГАНДА КУКОН ГАЛАБА КОЗОНИШИ МУМКИН ЭДИ.АГАР УЙИНИ ШУ БУЛСА НАСАФ БОБУР АРЕНАДА ГОЛЛАР ГУЛДАСТАСИНИ ТАКДИМ ЭТИБ БЕРАДИ ЖАНОБ ХОМЯКОВГА!!!!
   
08 мар 21:46:52
Ishqiboz Muhlis
Бирини уйинга Мос уйин булди. Хар кандай команда бирини уйинда булибам уз уйида маглубиятга учрашни хохламайди. Ва дерби бу. Куконга омад тилайман. Водийда футбол кучаймокда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика