UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  28 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди

"Қизилқум" ҳамда "Динамо" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 23-тур учрашуви якунланди.

"Қизилқум" - "Динамо" 1:2
Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Турғун Жумабоев
VAR ҳаками: Ҳуснора Жумаева
АVAR ҳаками: Александр Сидоров
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Рустам Зупаров

Гол: 0:1 — 11, Анвар Ҳожимирзаев (Франсис Нарх), 1:1 — 24, Муҳаммадали Ғиёсов (пенальти), 1:2 — 48, Илҳом Ваҳобов (автогол).

"Қизилқум": 1.Хумоюншоҳ Сайётов, 4.Илҳом Ваҳобов, 6.Асрор Ғафуров, 8.Гиорги Кухианидзе (18.Бахтиёржон Қосимов, 73), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (20.Бобомурод Бозоров, 73), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (7.Даврон Анваров, 64), 78.Диёр Раҳматуллаев (71.Жамолиддин Убайдуллоев, 64).

Захира: 12.Роберт Озолс, 2.Фарруҳ Жўраев, 9.Хумоюн Абдуалимов, 24.Абдуҳолиқ Турсунов, 99.Асадбек Асадов.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсис Нарх, 10.Жоэл Кожо, 17.Салим Мустафоев, 21.Анваржон Хожимирзаев (14.Баҳодир Насимов, 90+7), 22.Санжар Шоаҳмедов (30.Абубакир Мўйдинов, 46, (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 90+4)), 44.Душан Мийич, 70.Майкон Дуглас Да Силва Нерис, 77.Воҳиджон Оқбўтаев (8.Хислат Халилов, 46).

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 4.Муҳаммадали Турсунов, 11.Маркос Мораис Де Оливейра, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 23.Азизбек Аҳмедов.

Огоҳлантиришлар: Диёр Раҳматуллаев (20), Файзулла Қамбаров (42), Жамшид Саидов (45+1), Абубакир Мўйдинов (52), Акаки Шулая (60), Гиорги Кухианидзе (68), Муҳаммадали Ғиёсов (90), Жаҳонгир Ўрозов (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Хавфли вазият! Стандарт вазиятдан сўнг мезбонлар яхши вазиятга эга бўлишди, бироқ Убайдуллаев сўнгги узатмага улгурмади.

90+4. "Динамо"да ўзгариш амалга оширилди.

90+2. Ўрозов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ғиёсов рақиб футболчисининг ортидан зарба йўллагани учун огоҳлантирилди.

88. Убайдуллаевнинг бош билан йўллаган зарбасини Ягудин эгаллаб олди.

84. Шулаянинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

82. Бозоровнинг айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади.

81. Кожо рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

79. Кожонинг ўнг қанотдаги узатмасидан кейин шериклари тўпга етиб кела олмади.

73. "Қизилқум" таркибида икки ўзгаришга қўл урилди.

68. Огоҳлантирилиш навбати Кухианедзега келди. "Қизилқум" кераксиз вазиятларда карточкалар ишлашини кўп ўйинларда кўрганмиз. Бугунги ҳам етарлича карточка йиғилди. Эҳтимол, бугун ҳакам чўнтагидан қизил рангли карточка чиқишини ҳам кўрармиз. Ҳар ҳолда кутса бўлади.

64. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

60. Шулая ҳужумдаги қўполлик учун огоҳлантирилди.

57. Шулаянинг ўнг қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди, Ягудин ўз маҳоратини намойиш этди.

55. Ҳожимирзаевнинг рақиб жарима майдонидаги узатмасини Сайётов эгаллаб олди. 

52. Мўйдинов Кухианедзега нисбатан фол ишлатлгани учун огоҳлантирилди.

48. ГОЛ! "Динамо"нинг стандарт вазиятидан сўнг Кожо ноаниқ зарба йўллаганди, бироқ Ваҳобов тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. Унга ҳеч ким халақит бермаётганди, тўп тезлиги ҳам юқори эмасди. Қизиқ. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Динамо"да икки ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+1. "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Қамбаров рақиб футболчиси оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

41. Нарх ўз жарима майдонига яқин нуқтада фол ишлатди. Мезбонларда станларт вазият юзага келди. Шулаянинг зарбаси эса "жонли девор"дан қайтди.

35. Жуманқўзие врақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб, рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтишга уриниб кўрди, аммо мақсадига ета олмади.

32. Ҳожимирзаев ҳужум пайти Ғофуровга нисбатан қўполлик ишлатди.

27. Икки жамоа футболчилари ўртасидаги ҳаводаги курашда тўқнашув содир бўлди.

24. ГОЛ! Ғиёсов пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди. "Қизилқум" футболчиси дарвозанинг ўнг бурчагига зарба йўллади, Ягудин тўп йўналишини топа олмади.

22. "Динамо" дарвозасига пенальти белгиланди. Кухианедзе "Динамо" жарима майдонида Оқбўтаев томонидан йиқитилди.

20. Раҳматуллаев рақибнинг истиқболли ҳужумини бузгани учун огоҳлантирилди.

18. "Қизилқум"да яна бир хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, Ўрозов сўнгги паллада тўпни тепиб юбориб, Ғиёсовнинг олдинга боришига йўл қўймади.

15. Мезбонларнинг ҳужумида Тарасов Ягудинга нисбатан фол ишлатди.

11. ГОЛ! Нархнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Ҳожимирзаев тўхтатмасдан "Қизилқум" дарвозасига жойлаб қўйди! Чиройли гол урилди.

Трансляция билан боғлиқ техник узилиш кузатилди.

7. Жуманқўзиев рақиб жарима майдонида хавф яратиши мумкин эди, бироқ тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

1. Илк ҳужумни мезбонлар амалга оширди, чап қанотдан оширилган тўпни Ягудин қайтарди.

1. Ўйин бошланди. "Қизилқум" қизил, "Динамо" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика