UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (матнли трансляция)  46 20:52"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун 100 млн тўлашга тайёр  0 20:06Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қирғиз Республикаси йўқотишга учради  7 19:55"Манчестер Сити" "Барселона" етакчисини нишонга олди  5 19:32Ўзбекистон - Қирғизистон. Таркиблар маълум  60 19:23Ўртоқлик ўйини. Тожикистон ўз майдонида Беларусдан жавобсиз 5та тўп қабул қилиб олди  3 19:01ЖЧ саралаши. Жанубий Корея ўз майдонида Ўмонни мағлуб этолмади  10 18:22Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди  19 18:07"Барселона" бу мавсумда "Камп Ноу"га қайтмайди. Клуб "Монжуик" стадиони учун абонементларни узайтиради  2 17:32ЖЧ саралаши. Япония ўз уйида Баҳрайнни мағлуб этиб, муддатидан аввал мундиалга йўлланмани қўлга киритди  11 17:10Лаутаро Мартинес жароҳат олди  1 16:46ЖЧ саралаши. Австралия ўз уйида Индонезияни йирик ҳисобда таслим этди  4 16:18"Манчестер Юнайтед" Нмеча учун тахминан 48 млн евро беришга тайёр. Дортмундликлар хавбекни сотмоқчи эмас  0 15:51Халқаро турнир. Ўзбекистон U-23нинг Хитойга қарши ўйин учун асосий таркиби маълум  12 15:36Де Йонг: "Кўплар учун Испания фаворит, аммо мен бундай ҳисобламайман"  3

Суперлига қайтмоқда. "Насаф" чемпионликка яқинлашадими? "Навбаҳор" яна "Истиқлол"да меҳмон, пойтахт дербисида эса 10 йиллик анъана тугаши мумкин Янгиликлар

Суперлига қайтмоқда. "Насаф" чемпионликка яқинлашадими? "Навбаҳор" яна "Истиқлол"да меҳмон, пойтахт дербисида эса 10 йиллик анъана тугаши мумкин

ФИФА кунлари якунланганидан сўнг эндиликда бор эътиборимиз Суперлига учрашувларига қаратилади.

Мавсумнинг қайноқ палласида бир қатор қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Биз эса 21-тур олдидан айрим фактлар, маълумотлар билан ўртоқлашамиз. 


Насаф

Зоран Марушич - 17'

Суперлига. 21-тур

18/10/2024, 18:00

1
:
1
Тугади

Сурхон

Абдуғафур Ҳайдаров - 62'

45'
90'
17'  Зоран Марушич
17'  Шерзод Насруллаев
69'  Шерзод Насруллаев
75'  Игорь Голбан (Дилшод Комилов)
75'  Жавоҳир Сидиқов (Марко Станоевич)
75'  Стефан Чолович (Муродбек Раҳматов)
75'  Бобир Абдихолиқов (Шоҳжаҳон Султонмуродов)
89'  Ғолиб Ғайбуллаев (Жамбули Жигаури)
62'  Абдуғафур Ҳайдаров
62'  Асилбек Жумаев
63'  Фаррух Икромов (Асадбек Каримов)
65'  Суннатуллоҳ Ҳамиджонов
72'  Сарвар Абдуҳамидов
76'  Сарвар Абдуҳамидов (Нодирхон Неъматхонов)
87'  Суннатуллоҳ Ҳамиджонов
90'  Беҳруз Шайдулов
90'  Асадбек Каримов (Тамирлан Жамалутдинов)

"Насаф" - "Сурхон"

- "Сурхон" ўз тарихида ҳали "Насаф" майдонида ғалаба қозонгани йўқ. Жамоаларнинг Қаршидаги ўзаро 13 та учрашувининг барчасида мезбонлар ғалабани тантана қилган. 

- "Насаф" жорий мавсумда ўз майдонида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. "Аждарлар" 10 та баҳснинг 8тасида ғалабани нишонлаган бўлса, 2 та ўйинда дуранг қайд этилган. 

- "Сурхон" сўнгги 3 та сафар учрашувида мағлуб бўлди. Термизликлар охирги маротаба 22 август куни меҳмонда "Пахтакор"дан устун келганди. 

- Февзи Давлетов шогирдлари Суперлигада 4 та ўйиндан бери гол ураётгани йўқ. Жамоа сўнгги бор 18 август куни "Бобур Арена"да "Андижон" дарвозасига йўл топа олган. 

- "Сурхон"да ғалабасиз серия кетма-кет 4 та ўйинга етди. Охирги ғалаба 16-турда "бургутлар" устидан қозонилган (3:2).

Локомотив

Валерий Кичин - 11', Валерий Кичин - 38'

Суперлига. 21-тур

19/10/2024, 15:00

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Андрия Филипович - 24', Аҳмадилло Муқумжонов - 68', Луис Качорри - 86'

45'
90'
11'  Валерий Кичин
38'  Валерий Кичин
24'  Андрия Филипович
46'  Амир Тўрақулов (Луис Качорри)
46'  Усмонали Исмоналиев (Аҳмадилло Муқумжонов)
46'  Шаҳбоз Жўрабеков (Музаффар Олимжонов)
68'  Аҳмадилло Муқумжонов
86'  Луис Качорри

"Локомотив" - "Бунёдкор"

- "Темирйўлчилар" 3 йилдан буён "Бунёдкор"дан 3 очко олишни уддасидан чиқаётгани йўқ. Охирги ғалаба 2021 йилги мавсумнинг 6-турида қайд этилган (2:1)

- "Бунёдкор" 10 йилдан бери меҳмонда "Локо"ни юта олмаяпти. Пойтахт клубининг рақиби майдонидаги сўнгги ғалабаси 2014 йил юз берган (2:1). 

- Илёс Зейтуллаев жамоаси сўнгги 3 та ўйинда 7 очко тўплашни уддасидан чиқди. "Локомотив"да бу кўрсаткич 3 очкони ташкил қилади. 

- Александр Крестинин 2023 йил бир давра "Бунёдкор"ни бошқарган эди ва у энди собиқ жамоасига қарши майдонга чиқади.

Металлург

Суперлига. 21-тур

19/10/2024, 17:15

0
:
0
Тугади

Андижон

45'
90'
71'  Шаҳзод Неъматжонов (Далер Шарипов)
83'  Худойшукур Сатторов (Искандар Шайкулов)
90'  Асадбек Собиржонов (Шаҳзод Убайдуллаев)
90'  Искандар Шайкулов
46'  Абдураҳмон Комилов (Любиша Печель)
50'  Владимир Бубанья
59'  Илҳом Абдуғаниев (Дамир Темиров)
67'  Ильдар Маматказин
79'  Фарҳод Соҳибжонов
90'  Сардор Азимов (Илҳом Алижонов)
90'  Рустам Турдимуротов (Лука Згурский)

"Металлург" - "Андижон"

- "Андижон"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 7 та ўйинга етди ва жамоа иккинчи даврада ҳали 3 очко қўлга киритгани йўқ. 

- "Бургутлар" 5 йилдан бери "Металлург"ни меҳмонда таслим эта олишаётгани йўқ. Жамоанинг охирги ғалабаси 2019 йилги мавсумнинг 16-турида тантана қилган. Қизиқ факт, ўшанда жамоанинг устози Александр Хомяков бўлган.

- Бекободликлар бу йил Суперлигадаги ягона ғалабасини уй учрашувида қўлга киритди ("Металлург" - "Пахтакор" 3:2)

- Жамоалар ўртасидаги ўзаро 8 та ўйиндан бери дарвозаларга гол урилмоқда. Гол урилмаган сўнгги ўйин 2016 йил 22 октябрь санасида 0:0 натижаси билан тугаган. 

Нефтчи

Анвар Ғофуров - 3', Санжар Қодирқулов - 90'

Суперлига. 21-тур

20/10/2024, 15:00

2
:
2
Тугади

Навбаҳор

Тома Табатадзе - 80', Азим Аҳмедов - 90'

45'
90'
3'  Анвар Ғофуров
3'  Қувондиқ Рўзиев
43'  Жавоҳир Қаҳрамонов
71'  Билол Тошмирзаев (Азизбек Амонов)
79'  Аббос Ғуломов
81'  Қувондиқ Рўзиев (Диёр Туропов)
86'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Қодирқулов)
86'  Мирзоҳид Ғофуров (Манучехр Сафаров)
90'  Санжар Қодирқулов
90'  Манучехр Сафаров
52'  Тома Табатадзе
68'  Комилжон Тожиддинов (Музаффар Мўминов)
68'  Достонбек Абдулҳаев (Одилжон Ҳамробеков)
79'  Саидазамат Мирсаидов (Гиорги Никабадзе)
80'  Тома Табатадзе
90'  Азим Аҳмедов

"Нефтчи" - "Навбаҳор"

- "Навбаҳор" 15 кундан сўнг яна "Истиқлол" стадионида меҳмон бўлади, бу сафар рақиб майдон эгаси "Нефтчи".

- Фарғоналиклар 6 йилдан буён "лочинлар" устидан зафар қучаётгани йўқ. Жамоанинг сўнгги ғалабасини 2018 йил қўлга киритган. Кейинги 6 та учрашувнинг 5 тасида дуранг, 1тасида наманганликлар ютуқни ўзиники қилган. 

- "Нефтчи"да дуранглар серияси кетмоқда. Суперлигада кетма-кет 3 та беллашув муросаси натижа билан тугаган ("Пахтакор" 0:0, "Қизилқум" 2:2, "Андижон" 0:0)

- Сергей Лушчан шогирдлари меҳмонда кетма-кет 3 та ўйинда ғалаба қозонди (кубок ярим финали билан бирга 4 та).

- "Навбаҳор" устози Сергей Лушчан мураббий сифатида Суперлигада сўнгги 4 та ўйинда "Нефтчи"га ютқазгани йўқ (2018 йилги мавсумда "Сўғдиёна" бошқарувида 3 ғалаба, 2017 йил "Бунёдкор" билан 1 ғалаба)

Олимпик

Суннатилла Абдуллажонов - 45'

Суперлига. 21-тур

20/10/2024, 17:15

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
23'  Эдем Неманов
45'  Суннатилла Абдуллажонов
45'  Муҳаммадбобур Мўйдинов
61'  Риан Исламов (Мақсудхўжа Аълохўжаев)
61'  Суннатилла Абдуллажонов (Самандар Қодиров)
85'  Фаррух Мухторов (Анвар Алижонов)
85'  Акбар Ўктамов (Муҳсин Бозоров)
90'  Муҳаммадбобур Мўйдинов (Рустам Жаҳонов)
29'  Муҳаммадали Ғиёсов
46'  Фаррух Жўраев (Жамолиддин Убайдуллаев)
46'  Файзуллобек Жуманқўзиев (Акаки Шулая)
58'  Гиорги Кухианидзе (Диёр Раҳматиллоев)
70'  Жамолиддин Убайдуллаев
79'  Жамолиддин Убайдуллаев (Даврон Анваров)

"Олимпик" - "Қизилқум"

- "Олимпик" иккинчи даврани "Андижон" сингари ғалабасиз серия билан давом эттирмоқда. Жамоа сўнгги ғалабасини 25 июнь куни "Сурхон" устидан қўлга киритган.

- Жамоаларнинг ўзаро ўйинларида тенглик юзага келган. Икки жамоада ҳам 2 ғалаба ва 1 дуранг бор. 

- "Қизилқум" 2024 йил меҳмондаги ягона ғалабасини 1-турда "Бунёдкор" майдонида нишонлаган эди.

Сўғдиёна

Суперлига. 21-тур

21/10/2024, 18:00

1
:
1
Тугади

ОКМК

Рубен Санчез - 11', Ислом Тухтахўжаев - 87'

45'
90'
66'  Станислав Андреев
77'  Станислав Андреев (Сардорбек Ҳошимов)
77'  Самандар Мавлонқулов (Фазлиддин Омонкелдиев)
84'  Владимир Йовович (Умидбек Султонов)
11'  Рубен Санчез
11'  Хуршид Ғиёсов
80'  Арихиро Сентоку
80'  Арихиро Сентоку
86'  Хуршид Ғиёсов (Шоҳруҳ Гадоев)
86'  Миржамол Қосимов (Аброр Саримсоқов)
86'  Клейди Даци (Али Абдураҳмонов)
87'  Ислом Тухтахўжаев
90'  Арихиро Сентоку (Нодир Абдураззоқов)

"Сўғдиёна" - ОКМК

- Бу мавсумнинг энг кўп гол (8 та) урилган ўйини бу жамоалар ўртасидаги баҳсга тўғри келди (5:3)

- "Сўғдиёна" ўз майдонида 5 йилдан бери ОКМКни енгишни уддасидан чиқмаяпти (2019 йил 1:0). Жиззахдаги охирги 4 та ўйиннинг 2 дуранг, 2 мағлубият қайд этилган.

- Иван Бошкович шогирдлари иккинчи даврада уйда ҳали ғалаба қозонгани йўқ (2 дуранг, 1 мағлубият).

- "Сўғдиёна" ўзаро учрашувларда охирги бор 2021 йил олмалиқликлардан меҳмонда устун келган (1:0). Сўнгги 5 та тўқнашувнинг барчасида "кончилар" 3 очколик бўлишган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика