

Ўзбекистон кубоги.
¼ финал
ОКМК - "Гулистон" 2:0
20 октябрь 2026 йил. Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси. 18:30
Ҳакамлар: Никита Мустафин, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Диас Галеев. Назоратчи: Темур Абдуллаев
Комиссар: Шаҳзод Холбоев
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин.
Голлар: 1:0 – 53, Иван Пешич (Азиз Холмуродов); 2:0 – 77, Нодирбек Абдураззоқов (Азиз Холмуродов)
ОКМК: 23. Ҳамидулло Абдунабиев. 6. Авазбек Ўлмасалиев, 19. Ахмадулло Муқумжонов, 44. Аброр Каримов, 8. Абубакр Ризо Турдиалиев, 9. Азиз Холмуродов (21. Ҳазратжон Турсунқулов, 82), 17. Нодирбек Абдураззоқов (26. Фариджон Абдуллаев, 82), 4. Миржамол Қосимов (28. Ариҳиро Сентоку, 62), 5. Гиорги Папава (30. Аброр Саримсоқов, 87), 88. Сиаваш Ҳақназарий. 77. Иван Пешич (27. Урош Койич, 62)
Захира: 22. Саидафзалхон Аҳроров, 11. Али Абдураҳмонов, 35. Жавоҳир Илёсов, 13. Элдорбек Бегимов.
"Гулистон": 12. Сарвар Ҳусанов. 5. Озод Ражабов, 17. Ихтиёр Тошпўлатов. 11. Азамат Абдуҳалилов, 19. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23. Турдибек Омонов, 8. Бунёд Шодиев, 9. Алишер Собиржонов (30. Жасурбек Сайдазимов, 87), 26. Жавоҳир Неъматуллаев. 20. Абдулазиз Неъматов (22. Азимжон Маматқулов, 56), 10. Шохназар Норбеков (15. Беҳруз Абдуллаев, 36)
Захира: 1.Раҳим Абдуқодиров, 24. Бобурбек Ёрбеков, 2. Хуршидбек Одилжонов, 7. Муҳаммад Исаев, 13. Санжарбек Ёрбеков, 6. Зуҳриддин Ибодуллаев.
Огоҳлантиришлар: Аброр Каримов (49), Урош Койич (89)
🏁 90+7-дақиқа. Учрашув якунланди!
Ўзбекистон кубоги 1/4 финали доирасида кечган баҳсда ОКМК жамоаси "Гулистон" устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Иван Пешич ҳамда Нодирбек Абдураззоқов томонидан киритилган голлар олмалиқликларга ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
90+7-дақиқа. "Гулистон" футболчиси Турдибек Омонов белгиланган жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллади, бироқ унинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар сабабли бош ҳакам Никита Мустафин баҳсга 7 дақиқа қўшиб берди.
🔄 87-дақиқа. Иккала жамоа таркибида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди:
ОКМК сафида Гиорги Папава ўрнига Аброр Саримсоқов майдонга тушди.
"Гулистон" таркибида эса Алишер Собиржонов майдонни тарк этди, унинг ўрнига Жасурбек Сайдазимов баҳсга қўшилди.
🔄 82-дақиқа. ОКМК сафида иккита ўзгариш: голли узатма муаллифи Азиз Холмуродов ҳамда иккинчи гол муаллифи Нодирбек Абдураззоқов майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Ҳазратжон Турсунқулов ва Фариджон Абдуллаев баҳсга қўшилди.
81-дақиқа. ОКМК футболчиси Азиз Холмуродов дарвоза томон зарба йўллади, аммо унинг уриниши ноаниқ чиқди.
⚽ 77-дақиқа. ГОЛ! ОКМК иккинчи тўпни киритмоқда! Азиз Холмуродов қанотдан жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди. Қулай вазиятда турган Нодирбек Абдураззоқов бош билан тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни оширди – 2:0!
🖥️ 68-дақиқа. Бош ҳакам Никита Мустафин VAR тизими ҳакамлари билан алоқага чиқиб, гол урилган вазиятни текширди. Текширув натижасида ҳужум вақтида офсайд бўлгани аниқланди ва Урош Койич томонидан киритилган тўп бекор қилинди. Ҳисоб ўзгаришсиз қолмоқда – 1:0.
⚽ 64-дақиқа. ГОЛ! ОКМК фарқни оширмоқда! Абубакр Ризо Турдиалиев ўнг қанотдан жарима майдончаси марказига аниқ пас узатди. Майдонга эндигина тушган Урош Койич берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди!
🔄 62-дақиқа. ОКМК сафида бир йўла иккита ўзгариш: гол муаллифи Иван Пешич ўрнига Урош Койич, Миржамол Қосимов ўрнига эса Ариҳиро Сентоку майдонга тушди.
🔄 56-дақиқа. "Гулистон" таркибида навбатдаги ўзгариш: Абдулазиз Неъматов майдонни тарк этди, унинг ўрнига ўйинга Азимжон Маматқулов қўшилди.
⚽ 53-дақиқа. ГОЛ! Бош ҳакам Никита Мустафин VAR тизимидаги ҳакамлар билан мулоқотдан сўнг якуний қарорга келди: ҳужумда офсайд йўқ деб топилди ва гол расман ҳисобга олинди! Иван Пешич ОКМКни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда – 1:0.
🚩 51-дақиқа. Гол инобатга олинмади. ОКМК ҳужумчиси Иван Пешич тўпни дарвоза тўрига киритди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини билдириб байроқчасини кўтарди. Офсайд сабабли гол бекор қилинди.
⚠️ 49-дақиқа. Хавфли вазият! "Гулистон" футболчиси Шаҳзодбек Ғофурбеков олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. Ҳужум якунлангач, бош ҳакам Никита Мустафин ҳужум фазасидан аввалроқ юз берган қоидабузарлик учун ОКМК футболчиси Аброр Каримовга сариқ карточка кўрсатди.
⏱ 46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Жамоалар майдонга қайтишди, бош ҳакам ҳуштаги янграб, тўп яна ҳаракатга келтирилди.
⏸ 45+5-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди! Бош ҳакам Никита Мустафиннинг бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштаги янгради ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0.
45+5-дақиқа. "Гулистон" вакили Алишер Собиржонов дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ унинг уринишидан сўнг тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Тўхталишлар ва тиббий ёрдам кўрсатилган вазиятлар сабабли бош ҳакам Никита Мустафин бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берди.
⚠️ 44-дақиқа. Хавфли вазият! "Гулистон" вакили Алишер Собиржонов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди. Тўпга талпинган Азамат Абдуҳалилов чалқанча услубда дарвоза томон зарба берди. Бироз ноаниқ, тўп тўсиннинг юқорисидан ўтиб кетди.
37-дақиқа. ОКМК ҳимоячиси Аброр Каримов жарима майдончаси ичида чалқанча услубда акробатик зарба йўллади. Чиройли чиққан уриниш бироз ноаниқ бўлди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
🔄 36-дақиқа. "Гулистон" таркибида мажбурий ўзгариш: тўқнашув натижасида жароҳат олган Шохназар Норбеков ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига майдонга Беҳруз Абдуллаев тушди.
31-дақиқа. ОКМК посбони Ҳамидулло Абдунабиев ҳамда "Гулистон" ҳужумчиси Шохназар Норбеков тўп учун курашда ўзаро тўқнашиб кетишди. Иккала футболчига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
🖥️ 29-дақиқа. Бош ҳакам Никита Мустафин VAR монитори ёнига бориб, пенальти белгиланган баҳсли вазиятни кўриб чиқди. Такрорий лавҳаларни ўрганиб чиққан ҳакам дастлабки қарорини ўзгартирди – "Гулистон" фойдасига белгиланган 11 метрлик жарима зарбаси бекор қилинди. Ўйин давом этмоқда.
🚨 25-дақиқа. Пенальти! ОКМК дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиев ҳеч қандай қаршиликсиз вазиятда тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди ва тўпга талпинган "Гулистон" ҳужумчиси Шохназар Норбековни қоидани бузган ҳолда йиқитди. Бош ҳакам Никита Мустафин нуқтага ишора қилди.
19-дақиқа. ОКМК ҳимоячиси Ахмадулло Муқумжонов чап қанотдан жарима майдончаси томон узатма амалга оширди. Ҳужумга қўшилган Сиаваш Ҳақназарий бош билан зарба беришга интилди, аммо тўпга аниқ зарба йўллай олмади.
14-дақиқа. ОКМК футболчилари бурчак зарбасини амалга оширишди. "Гулистон" дарвозабони Сарвар Ҳусанов дарвозадан чиқиб, тўпни муштлари билан уриб юборди.
⚠️ 12-дақиқа. Хавфли вазият! "Гулистон" футболчилари ташкил этган тезкор қарши ҳужум зарба билан якунланди. Жарима майдончаси ичида Абдулазиз Неъматов чап оёқда дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ зарба кучли чиқмади ва ОКМК дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиев тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
⚠️ 9-дақиқа. Хавфли вазият! "Гулистон" футболчиси Турдибек Омонов жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
3-дақиқа. "Гулистон" футболчиси белгиланган жарима зарбасидан дарвоза томон тўғридан-тўғри зарба йўллади. ОКМК посбони Ҳамидулло Абдунабиев тўпни биринчи уринишда эгаллаб ололмади. Қайтиб чиққан тўпга эгалик қилишга интилган меҳмонлар ҳужумчиси эса ҳимоячига нисбатан қоидани бузди. Ҳакам ҳужумда фол қайд этди.
2-дақиқа. "Гулистон" футболчилари томонидан аутдан етказиб берилган тўпга жарима майдончаси ичида меҳмонлар вакили бош билан зарба йўллади. Ноаниқ, тўп дарвоза тўрининг юқори қисмидан ўтиб кетди.
⏱ 1-дақиқа. Бош ҳакам Никита Мустафиннинг ҳуштаги янгради ва учрашувга старт берилди. Тўп майдон марказидан ўйинга киритилди.
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Мезбонлар – ОКМК оқ-кулранг, меҳмонлар – "Гулистон" эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.



