Суперлига. "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
20 авг 2026, 19:00
Суперлига 18-туридан жой олган баҳс бошланди.

Суперлига

18-тур

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” 0:1

Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ëрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умрзақов

Захира ҳаками: Севдиёр Ҳамрақулов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Маъмур Султонов

Гол: 0:1 – 3, Шота Гвазава (Сильванус Нимели)

“Бунёдкор”: 16.Федерико Ботти, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Дмитрий Плетнёв, 10.Амир Тўрақулов, 11.Сардор Абдунабиев, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 20.Абдулфайз Бобомуродов, 21.Носиржон Абдусаломов, 27.Ислом Анваров, 45.Шамсиддин Турсунмаҳамадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.

Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 31.Абдураҳмон Сулаймонов, 39.Фаҳриддин Муҳаммадов, 47.Бунёд Баҳодиров, 56.Абдулқодир Мирфайзиев, 74.Иван Букрин, 81.Абдусамир Илҳомов, 88.Миркамол Аннаматов, 97.Муҳаммадали Адҳамов.

"Қўқон-1912": 13.Раҳимжон Давронов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов, 8.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев, 11.Сильванус Нимели, 14.Иброҳим Йўлдошев, 19.Шаҳзод Акрамов, 44.Андро Гиоргадзе, 99.Муҳаммаданас Хасанов.

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 15.Зафар Ҳакимов, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов, 22.Тома Табатадзе, 69.Егор Кондратюк, 71.Элбекжон Йўлчиев, 90.Акбар Ўктамов.

22-дақиқа. Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани боис, бош ҳакам учрашувни вақтинча тўхтатди. Футболчиларга сув ичиб, салқинланиб олиш учун қисқа танаффус берилди.

14-дақиқа. Жавоҳир Сидиқов бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига етказиб берди. "Бунёдкор" ҳимоячилари юзага келган хавфли вазиятда тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига узоқлаштирди.

9-дақиқа. Қўқонликларнинг навбатдаги ҳужуми. Сильванус Нимели узоқ масофадан кучли зарба йўллади, бироқ ҳимоячи Сардор Раҳмонов тўп йўлига тўғоноқ бўлиб, хавфни бартараф этди.

⚽️ 3-дақиқа. ГОЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди. Сильванус Нимелининг узатмасидан сўнг Шота Гвазава жарима майдони чизиғи устидан тўпни тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади – 0:1.

⏱ 1-дақиқа. "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов хуштагини чалиб, ўйинни бошлаб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›