

"Бу менга боғлиқ эмас. Эртага нима бўлишини билмайман. Мен бу ҳақида кўп гапирдим. Йигитлар 6 ойдан бери пул олишмаяпти. Лекин бу ҳақда бошқа гапиришни хоҳламайман, чунки доим бир хил нарсани гапираётгандек туюляпти. Ҳаммасини барча билади, барча кўриб турибди. Хоҳлашса ёрдам беришади, хоҳлашмаса... Бу кимга боғлиқлигини ҳам билмайман. Менда ҳам оиласи бор инсонлар, хорижлик мутахассислар бор. Улар шунчаки номус ва профессионализм учун ёрдам беришяпти. Бу яна қанча давом этишини билмайман. Шунчаки улар бир куни нарсаларини йиғиштириб, кетиб қолишларидан хавотирдаман, холос. Бугун майдонга тушган, асосий таркибда ва захирадан қўшилиб, Олий лигада ўйнай олишларини кўрсатган ёш футболчиларни табриклайман. Улар билан ишлашда ва қўлимиздан келганча ҳаракат қилишда давом этамиз".



