UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  0 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  4 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3

Суперлига. 8-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 8-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Coca Cola Суперлига. 8-тур рамзий терма жамоаси        

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Бекободнинг "Металлург" клуби бу турда Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди. Суперлигада охирги учта ўйинда учта ғалабага эришган "темирйўлчилар" "Металлург" олдида ожиз қолишди - 1:3. Бекобод клуби устози Жасур Абдураимов championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Турон" - "Қизилқум" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабага жамоа дарвозабони Игнатий Нестеровнинг ҳиссаси жуда катта бўлди. Тажрибали кипер беллашув давомида 6та сейвни ижро этди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши дарвозабони Игнатий Нестеров бўлди.



Бу турда гарчи мағлуб бўлган бўлса-да "Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёр Туропов "Металлург" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.




Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда ўтди. Унда АГМК "Бунёдкор"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди - 3:1. Учрашувнинг каттагина қисмида олмалиқликлар 10 киши бўлиб ўйнаганига қарамай якунда ғалаба қўлга киритилишда тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Турсуновнинг ҳиссаси катта бўлди. Дастлаб пенальтидан гол урган Турсунов, орадан кўп ўтмай ўйиндан ҳам чиройли гол уришга эришди. Шу тариқа, иккита голи эвазига жамоасининг иродали ғалабасига ҳисса қўшган Санжар Турсунов championat.asia талқинига кўра 8-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика