

"Шомуродовни ҳам алоҳида тилга оламан. У "Ростов"да ўйнаганида, мен ушбу ҳужумчининг футбол интеллекти Россиядаги бошқа ҳужумчиларникидан устун эканини айтган эдим. Кейин у "Рома"га йўл олди, демак мен ҳақ бўлиб чиқдим!", — деди Орлов. Мутахассиснинг таъкидлашича, Шомуродов ҳозирги кунда фаолият юритаётган энг ёрқин футболчилардан бири ҳисобланади.



