

Ольмо Ла Лига доирасида кеча бўлиб ўтган "Атлетико"га қарши баҳсда (3:1) жароҳат олди, у 65-дақиқада гол ургандан сўнг ноқулай йиқилиб тушди. Испаниялик футболчи ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнига майдонга Ферран Торрес тушди.
"As" ва бошқа испан нашрларининг маълумотига кўра, Ольмонинг елкаси чиқиб кетган – "Барселона" ярим ҳимоячиси камида тўрт ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда. Шу тариқа, у 2025 йил охирига қадар майдонга тушмайди.



