UZ

Сўнгги янгиликлар

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  1 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   1 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  2 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  13 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман" Янгиликлар

Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"

"Реал" ва Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рафаэль Варан фаолиятининг бошида депрессияга дуч келгани ҳақида гапириб берди.

– Фаолиятингизда бундай муаммоларга илк бор қачон дуч келгансиз?

– "Реал"га ўтганимда 18 ёшда эдим, менда нормал ўсмирлик даври бўлмаган. Мен ёлғиз эдим, доимий равишда машғулот қилардим ва деярли ўйнамасдим. Орзуим қўлдан чиқиб кетаётганини ҳис қилардим. Бор эътиборимни майдонга қаратардим, аммо кейин уйга қайтишни хоҳламасдим. Тушкунликка тушиб қолгандим. Мени бошқа ҳеч нарса хурсанд қилмасди.


– Ўша пайтда бу ҳақда ким биландир гаплаша олармидингиз?

– Йўқ, мен учун бу тўланиши керак бўлган товон эди. Муваффақиятга эришиш учун бундан ўтишим керак деб ўйлардим. Эндигина фаолиятимни бошлагандим ва ўзимга минг хил савол берардим: "Бу ерга келиб тўғри қилдимми? Кетишим керакми? Бу ҳақда айтишим керакми?". Ҳамма нарса барбод бўлаётганини ҳис қилиб, ёлғизланиб қолгандим, – деди Варан.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 дек 21:04:31
Shohzod Nosirboyev
Ulkan sabri tufayli ham u VARAN boʻldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика