

Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, жаҳоннинг энг кучли футзал жамоаларидан бири — дунё рейтингида 5-ўриндан жой олган Россия терма жамоасига қарши иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Томонларнинг келишувига кўра, ҳар икки баҳс ҳам қадимий ва навқирон Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон – Россия халқаро ўртоқлик учрашувлари:
19 ва 21 декабрь
Соат 17:00
Кириш бепул



