UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  4 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди Янгиликлар

ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди

Теглар :  ФИФАЖЧ-2026
ФИФА расмий сайти 5 декабрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати-2026 қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган бошловчилар ва санъаткорлар номини маълум қилди.

Вашингтон шаҳридаги "Кеннеди маркази"да ташкил этиладиган тадбирни супермодель Хайди Клум, таниқли комик актёр Кевин Харт ҳамда актёр Дэнни Рамирес олиб боради.


Маросимнинг бадиий қисмида эса жаҳон эстрадасининг ҳақиқий юлдузлари саҳнага чиқади. Жумладан, италиялик машҳур тенор Андреа Бочелли, британиялик поп-юлдуз Робби Уильямс ва хонанда Николь Шерзингер ўз чиқишлари билан меҳмонларни хушнуд этади. Шунингдек, афсонавий "Village People" гуруҳи ҳам тадбирда иштирок этиб, ўзларининг машҳур "Y.M.C.A." қўшиғини ижро этиши кутилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиалга қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 5 декабрь куни тунда соат 22:00да бўлиб ўтади. Ушбу маросимда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
03 дек 15:16:51
mahkis
""... Тошкент вақти билан 5 декабрь куни тунда (6 декабрга ўтар кечаси) ..."" Zo'ra ?)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика