UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  3 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  2 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  12 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  3 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  8

Суперлига. 26-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

Суперлига. 26-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Теглар :  ҳакамлар
Жорий йилнинг 30-ноябрь санасида Суперлига 2024-йилги мавсумнинг охирги 26-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 6 та баҳсли вазият юзага келди.


Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:



1-вазият. "Насаф" - "Металлург" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.


"Насаф" - "Металлург" учрашувининг 6-дақиқасида меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ бош ҳакам Никита Мустафин бекободликлар томонидан фол қайд этилганини маълум қилди ва голни инобатга олмади.  


Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган. Гол урган футболчи майдон эгаларининг 7-рақамли вакилига қўполлик ишлатди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


2-вазият: "Насаф" - "Металлург" беллашуви: баҳсли вазият.

"Насаф" - "Металлург" учрашувининг 32-дақиқасида бекободликларнинг 2-рақамли вакили мезбонларнинг 70-рақамли аъзосининг оёғига зарба берди. Бош ҳакам Никита Мустафин дастлаб футболчига қизил карточка кўрсатди, аммо монитор ёнига бориб ҳолатни ўргангач фол қайд этилмаганини маълум қилди.  

 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР эпизодга аралашиб тўғри қилган. Футболчи дастлаб тўпни тепган, майдон эгалари аъзоси эса унга келиб тўқнашган. Бу вазиятда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


3-вазият. "Насаф" - "Металлург" қарама-қаршилиги: баҳсли пеналти.


"Насаф" - "Металлург" учрашувининг 45+7-дақиқасида мезбонлар жарима майдонида қаршиликларнинг 7-рақамли футболчиси қўлига тегиб, ўйинга қайтди. Бош ҳакам Никита Мустафин монитор орқали вазиятни кўргач, мазкур эпизодда тўп қўлга текканини қайд этди ва нуқтага ишора қилди.  


Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчининг қўли нотабиий турибди. Ҳимоячининг тана ҳолати қўл ёрдамида кенгайтирилган. 11 метрлик жарима зарбаси учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.


4-вазият: "Локомотив" - "Нефтчи" ўйини: баҳсли пеналти.


"Локомотив" - "Нефтчи" учрашувининг 54-дақиқасида меҳмонларнинг 70-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Айни шу пайтда рақиб ҳимоячиси унга қўполлик ишлатиб, тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев бу вазиятда қоидабузарлик борлигини қайд этди ва нуқтага ишора қилди.  


Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун ўйнамаган. У оёғи билан рақибининг мувозанат йўқотишига сабаб бўлган. 11 метрлик жарима зарбаси учун етарли асос мавжуд. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


5-вазият. "Сурхон" - "Олимпик" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


"Сурхон" - "Олимпик" учрашувининг 39-дақиқасида номинал меҳмонларнинг 19-рақамли футболчиси термизликларнинг 10-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлаб фол қайд этган ва ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.


Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи бутсасининг таг қисми билан очиқчасига рақибига қўполлик ишлатган. Четлатиш учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблади.


6-вазият: "Сурхон" - "Олимпик" беллашуви: баҳсли вазият.


"Сурхон" - "Олимпик" учрашувининг -дақиқасида тошкентликларнинг 81-рақамли вакили мезбонларнинг 10-рақамли аъзосининг юз қисмига зарба берди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлаб номинал мезбонлар аъзосига сариқ карточка кўрсатди. ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорини ўзгартирди ҳамда иккала ўйинчини ҳам сариқ карточка билан жазолади.  


Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда номинал меҳмонлар футболчиси рақибига қўполлик ишлатган, унга сариқ карточка кўрсатилиши тўғри бўлган. Аммо термизликлар вакилига кескин ҳаракати учун қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Комиссия бош ҳакамнинг биринчи кўрсатган карточкаси бўйича қарорини нотўғри эканини маълум қилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика