EЧЛ. Ҳафта футболчисига номзодлар маълум. Рўйхатда россиялик футболчи ҳам бор

5 ноя 2026, 09:45
"Галатасарoй"нинг россиялик ярим ҳимоячиси Алексей Батраков Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-тури якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси унвонига номзод қилиб кўрсатилди.

Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, "Штутгарт"га қарши ўйинда (2:0) Батраков дубльни расмийлаштирди ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

21 ёшли россиялик футболчидан ташқари, мукофотга "Комо" ҳужумчиси Тасос Дувикас ("Ланс"га қарши ўйиндаги хет-трик учун — 9:1), ЛАСК ярим ҳимоячиси Каспер Йоргенсен ("Слован" билан ўйиндаги иккита гол учун — 4:0) ва ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис ("Вильярреал" билан ўйиндаги дубль учун — 6:0) даъвогарлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA.com