UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  1 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  1 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0

Суперлига. 10-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 10-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бу турда Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва дурангга эришди. Бу йилги Суперлигада ютқазмай келаётган "Сўғдиёна" амалдаги чемпион майдонида ҳам ютқазмади. Эътиборлиси сўнгги бор Жиззах клуби 1995 йилги мавсумда "Пахтакор"га қарши сафардаги ўйинда мағлуб бўлмаган экан. Шу туфайли Улуғбек Бақоев championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сўғдиёна" "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашида меҳмонлар посбони Милан Митровичнинг хизмати катта бўлди. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 10-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди.



Бу турда "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов "Локомотив" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.





"Насаф" бу тур ўз майдонида "Андижон" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи тайм сўнггида бир киши кам бўлиб қолган қаршиликлар сафида Ҳусайин Норчаев дублга эришди. Шу тариқа, Ҳусайин Норчаев championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика