UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  0 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  11 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  4 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   11 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6

Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди Янгиликлар

Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди

Мадриднинг "Реал" клуби ва ҳужумчи Винисиус Жуниор ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.

Музокаралар 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг қайта бошланиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда. Қанот ҳужумчисининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида тугайди. Манба маълумотларига кўра, 2025 йил май ойида клуб ва футболчининг вакиллари келишувга яқин бўлишган. Унга кўра, бразилиялик йилига 20 миллион евро маош олиши керак эди. Винисиус яна 10 миллион еврони бонус сифатида олиши мумкин эди. Бироқ, Винисиуснинг вакиллари "Реал"нинг якуний таклифи дастлаб муҳокама қилинганидан фарқ қилади деб ҳисобладилар. Бундан ташқари, охирги таклиф бонусларни ўз ичига олмаган эди.

Ўз навбатида, "Реал" ҳужумчи томонининг айрим оғзаки келишувларга амал қилмаганига ишонч ҳосил қилди. Шундан сўнг музокаралар тўхтаб қолди. Энди барчаси мундиалдан сўнг янгитдан бошланади.

Амалдаги шартномага кўра Винисиус йилига 17 миллион евро маош олмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика