"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

Iskandarov Abdulaziz
3 дек 2025
Мавсум якунланиши билан Суперлига жамоалари аллақачон янги мавсум тараддудини бошлаб юборишди.

Клублар янги футболчиларни қўшиб олиш билан бир қаторда таркибидаги ўйинчиларни ҳам сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти. Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси 22 ёшли черногориялик ҳужумчи Матия Кривокапич  ва ҳимоячи Нажмиддин Нормуродов билан шартномани узайтирди. 

Маълумот учун, Капич иккинчи даврада "қалдирғочлар" сафига келиб қўшилди, Суперлигада 10 та ўйинда 3 та гол, 2 та ассист қайд этди. Нормуродов 29 та баҳсда 2 та гол, 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia