Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди
03 дек 2025 02:08
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛда 100 та гол уриш натижасига эришди. Норвегиялик футболчи Англия чемпионатидаги 100-голини "Фулхэм"га қарши ўйиннинг 17-дақиқасида киритиб, ҳисобни очди.
Холанд АПЛдаги 111-ўйинини ўтказмоқда - у 100 та гол уриш учун 124 та ўйин ўтказган Алан Ширернинг рекордини янгилади ва бу маррага энг тез етиб келган футболчига айланди.
Олдинроқ ҳужумчи АПЛ тарихида энг тез 20 та гол (14 ўйинда), 30 та (27 ўйинда), 40 та (39 ўйинда) ва 50 та (48 ўйинда) тўп киритган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар