

"Кеча дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши бор кучимизни ёки ундан ҳам кўпроғини беришимиз кераклигини айтгандим, аммо ҳатто бу ҳам етарли бўлмаслиги мумкин. Мен футболчиларимга фақат миннатдорлик билдира оламан. Улар билан чин дилдан фахрланаман.
Ўйин режамиз ёмон ишламади — айниқса биринчи бўлимда, бироқ иккинчи таймда 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик ва бу вазиятни жиддий равишда мураккаблаштирди. Шунга қарамай, биз таслим бўлмадик. "Барселона"ни табриклайман. Биз бундан сабоқ чиқаришимиз ва олдинга интилишимиз керак", — дея Дамбраускаснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.



