

Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Бельгия клуби 22 ёшли вингер қишда сотувга қўйилмаслигини аниқ билдирган, бироқ ёзда вазият ўзгариши мумкин.
Форбшни сотиб олиш мақсадида "Арсенал" ўтган ёзда ҳужумчи Христос Цолисни харид қилган "Брюгге" билан яхши муносабатларидан фойдаланмоқчи.
Жорий мавсумда португалиялик футболчи барча турнирларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 23 миллион еврони ташкил этади.



