Бальде тўпиғидан жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2026, 14:25
"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-туридан ўрин олган "Сабаҳ"га қарши ўйинда (4:1) жароҳатланди.

Футболчи учрашувнинг 64-дақиқасида алмаштирилди.

Каталония клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 23 ёшли испаниялик футболчига ўнг оёқ тўпиқ бўғими бойламларининг енгил чўзилиши ташхиси қўйилган.

Клубнинг қўшимча қилишича, Бальденинг Испания чемпионати доирасидаги "Депортиво"га қарши ўйинда иштирок этиши истисно этилмайди. Учрашув 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф