

Клуб "Челси"дан ижарага олинган украиналикни сотиб олмайди.
ОАВ маълумотларига кўра, "Тоттенхэм" мураббийлар штаби Мудрикни сақлаб қолишни истайди. Роберто Де Дзерби украиналик вингернинг допинг дисквалификациясидан кейинги фаолиятини қайта тикламоқчи. Бироқ, "Тоттенхэм" раҳбарияти бу фикрга қўшилмайди. "Шпорлар" бошлиқларига Мудрикнинг жароҳатланиши ва ўйин тонусининг йўқлиги ёқмайди.
Раҳбариятнинг бу борадаги позицияси мураббийлар штаби фикридан устун туради. Шунинг учун "Тоттенхэм" Михаилни сотиб олмайди.



