Суперлига. "Пахтакор" меҳмонда "Қизилқум"дан устун келди

Iskandarov Abdulaziz
28 ноя 2026, 18:55
Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви бошланмоқда.

"Қизилқум" — "Пахтакор" 1:2

28-ноябрь

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Қувондиқ Дусчанов

Захира ҳаками: Шаҳбоз Азимов

ВАР: Иброҳим Исмоилов

АВАР: Алишер Усмонов

Назоратчи: Вадим Агишев

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Стефан Чинеду 42, 0:1, Заид Таҳсин (Достон Ҳамдамов) 54, 0:2, Диёр Раҳматиллоев 90, 1:2

“Қизилқум”: 1. Фарҳод Раҳматов, 7. Файзуллобек Жуманқўзиев (88. Отабек Жўрақўзиев, 46), 9. Шаҳзод Туропов (8. Шаҳзодбек Раҳматуллаев,71) 10. Ислом Кенжабоев (97. Роман Папарига, 71), 23. Самандар Шукуриллаев, 31. Жаба Жигаури, 40. Нодирхон Неъматхонов, 44. Ғиёсжон Ризақулов, 47. Руслан Розиев (4. Илҳомжон Ваҳобов,71), 70. Майкон Дуглас (18. Аббосбек Абдуғаффоров,46), 77. Диёр Раҳматиллоев

Захира: 99. Ҳумоюншоҳ Сайётов, 14. Элбек Отақулов, 34. Григол Чабрадзе, 42. Самандар Раҳимов,

“Пахтакор”: 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин, 10. Акмал Мозговой, 17. Достонбек Ҳамдамов (18. Абубакир Шукуруллаев, 84) 22. Муҳаммад-Бобур Каримов, 23. Абдурауф Бўриев, 33. Қуванишбек Сайдалиев, 34. Шерзод Насруллаев, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Ойбек Бозоров, 90. Стефан Чинеду (26. Даврон Тўлаганов, 82)

Захира: 35. Санжар Қувватов, 8. Дилшод Саитов, 11. Ҳожимат Эркинов, 16. Миразиз Абдукаримов, , 20. Дилшод Абдуллаев, 44. Диёр Эрманов

Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев (“Пахтакор”) 27, Стефан Чинеду (“Пахтакор”) 38, Шерзод Насруллаев (“Пахтакор”) 79

Учрашув якунланди.

90. Гол инобатга олинди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ. “Қизилқум” ҳисобни қисқартирди. Ҳакам ВАРни тингламоқда. Диёр Раҳматиллоев гол урди.

84. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Ҳамдамов ўрнига Шукуруллаев тушди.

82. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Чинеду ўрнига Тўлаганов тушди.

80. УХ. Қуванишбек Сайдалиевнинг зарбаси хавфли чиқди.

71. ЎЗГАРИШ. “Қизилқум”, Туропов ўрнига Раҳматуллаев, Кенжабоев ўрнига Папарига, Розиев ўрнига Ваҳобов тушди.

68. Чинедудан зарба кўрдик, ундан олдин “Қизилқум” ижросида ҳужум гувоҳига айлангандик.

64. “Қизилқум” босимни оширмоқда.

58. Ислом Кенжабоев жамоадошининг қулай узатмасини қабул қилиб олди лекин жарима майдончаси ичида вазиятдан фойдалана олмади.

54. ГОЛ. “Пахтакор” рақиб дарвозасига иккинчи голни урди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Заид Таҳсин голга айлантирди.

46. ЎЗГАРИШ. “Қизилқум”, Майкон Дуглас ўрнига Аббосбек Абдуғаффоров, Файзулло Жуманқўзиев ўрнига Отабек Жўрақўзиев тушди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. Стефан Чинеду “Пахтакор”ни олдинга олиб чиқди.

38. Чинедуга сариқ карточка кўрсатилди.

33. Икки жамоада ҳам юқори иштиёқ сезилаётгани йўқ.

29. Чинедудан хавфли зарба. Раҳматов тўпни қайтарди.

27. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриевга сариқ карточка кўрсатилди.

23. Мезбонлар чап қанотдан ҳужум уюштирди. Жигауридан зарба аммо ноаниқ.

20. “Қизилқум”нинг юришлари самара келтирмаяпти.

15. Тўп назоратидаги устунлик “Пахтакор” томонида.

8. Дарвозалар олдида хавфли вазиятлар йўқ. Достон Ҳамдамовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

-Ўйинга старт берилди.

-Жамоалар майдонга чиқиб келди.

-Учрашув бошланишига ҳамма нарса тайёр!

Ўхшаш янгиликлар

Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia