Суарес: "ФИФА штаб-квартирасига бормадим ва ҳеч қачон бормайман"
03 мар 2017 17:12
Янгиликлар
Суарес: "ФИФА штаб-квартирасига бормадим ва ҳеч қачон бормайман"
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ-2014да Италия футболчиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олганида, аёлини алдагани ҳақида гапириб берди.
"Софияни алдаганман. У мендан ҳақиқатдан ҳам Кьеллинини тишалагим ҳақида сўради, мен эса бундай бўлмаганини айтдим. Бу қандай юз берганини ўзим ҳам тушунмадим. Футболчини жазолаш, уни дисквалификация қилиш мумкин. Аммо унга машғулотларда иштирок этишни таъқиқлаш... Бу тўғри қарор эмас деб ҳисоблайман ва бу жазони умуман тушунмадим. ФИФА штаб-квартирасида ўтган тақдирлаш маросимига бормадим ва ҳеч қачон у ерга бормайман" - дейди Суарес.
Суарес ўшанда миллий жамоанинг 9 та учрашувига дисквалификация қилинган эди. Бундан ташқари, у 4 ойга ҳар қандай футболга боғлиқ ишдан четлатилган. Кейинроқ спорт арбитраж суди унга машғулот ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этишга руҳсат берган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар