Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди
10 дек 01:38
Янгиликлар
Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди
"Ливерпуль" Арне Слот истеъфога чиқарилган тақдирда, унинг ўрнига "Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнерни номзод сифатида кўриб чиқаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда. Манба маълумотларига кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти австриялик мутахассисни яқин келажак учун жиддий номзод деб ҳисобламоқда. "Ливерпуль" Гласнерни жамоанинг рақобатбардошлигини сақлаб қолган ҳолда уни барқарорлаштира оладиган шахс сифатида баҳоламоқда.
Бундан ташқари, "Ливерпуль" узоқ муддатли стратегик танлов сифатида ҳозирда ПСЖни бошқараётган Луис Энрике номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Испаниялик мутахассис "ўта шуҳратпараст футболчиларни бошқара оладиган ва ҳужумкор тамойилларга содиқ қоладиган, тажрибали, ғолиблик руҳи бор мураббий" сифатида таърифланмоқда.
Англия чемпионатининг 15-туридан сўнг "Ливерпуль" 23 очко тўплаб, 10-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар