"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди
17 дек 21:58
Янгиликлар
"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди
Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. Футболчи сешанба куни "Бедфорд Таун"га қарши ўйиндан сўнг уйига қайтаётганда ЙТҲга учраган.
"Итан асосий жамоамизнинг ғоят истеъдодли ва ҳурматга сазовор аъзоси бўлиб, унинг бутун умри олдинда эди. У ким билан мулоқот қилмасин, барчасини ўзига ром этарди. Итан бизни майдон ичида ҳам, ташқарисида ҳам яхшироқ бўлишга ундарди, ўз ишига бутунлай берилиб кетарди. Унинг касбий маҳорати ва мустаҳкам меҳнат ахлоқи ҳаммани илҳомлантирар, ҳаётсеварлик туйғуси эса энг қора кунларда ҳам юзимизга табассум келтирарди.
Итан қалбимиз ва хотирамизда мангу қолади, келажакда бизни нима кутаётган бўлмасин, унинг барчамизни мафтун этган бетакрор табассуми ҳеч қачон унутилмайди. Ушбу оғир дамларда Итаннинг оила аъзолари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ҳамда ёрдамга муҳтож бўлганларга қўлимиздан келган барча кўмакни кўрсатишимизни таъкидлаймиз," - дейилади клуб баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар