

"Сакага сўнгги бўлиб нуқтага бориш оғирлик қилди. Бундай ёш ўйинчи елкасига бундай масъулиятни олиши мумкин эмас. Букайо учун афсусдаман.
Бундай вазиятда Стоунс, Шоу, Стерлинг қаерга йўқолиб қолишди? Албатта, Гарет Саутгейт доим ўз шогирдларини ҳимоя қилади. У ҳеч қачон қайсидир ўйинчи пенальти тепишга тайёр бўлмаганини тан олмайди", - дейди португалиялик.
Эслатиб ўтамиз, Англия термаси сафида захирадан тушган Сака, Санчо ва Рэшфорд пенальтидан гол ура олмади.



