

Бу маълумот Палмерига Милан прокуратураси томонидан тақдим этилган. Шунингдек, барча гумондорлар FIGC Ҳакамлар комиссияси билан боғлиқлиги ва тергов тўрт-бешта ўйинга тегишли экани хабар қилинмоқда.
25 апрель куни Жанлука Рокки "Интер" иштирокидаги ўйинларга ҳакамларни тайинлашда мумкин бўлган қоидабузарликлар учун тергов қилинаётгани хабар қилинди. Милан прокуратураси тергов бошлаганидан сўнг мутахассис FIGC Ҳакамлар комиссияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқди.
26 апрель куни "Интер" иккинчи дивизионга тушиб кетиши ва иккита совриндан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.



