Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"
22 янв 2025 16:31
Янгиликлар
Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди. Ушбу хабарлардан сўнг сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров словениялик мутахассис билан боғланди.
- Салом, жаноб Сречко. Безовта қилганим учун узр, лекин ушбу дамларда сизга куч ва матонат тилайман. Ишонаманки, сиз бу қийинчиликни муваффақиятли енгиб ўтасиз. Сиз билан ишлаш анча қизиқарли бўлди. Терма жамоамиз ўйинлари орқали ўзбек халқини хурсанд қилиш учун чин дилдан меҳнат қилганингизни қадрлайман.
Ишончим комилки, биз мундиалга йўл оламиз ва сиз Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувини трибунадан кузатасиз.
Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятингиз ҳақида бир нечта саволларим бор эди. Ушбу саволларга жавоб бера оласизми?
- Салом. Барча тилакларингиз учун раҳмат. Саволларга келсак, биз нималарга эришганимиз ва ундаги менинг тутган ўрним ҳақида гапиришим шарт эмас. Сиз терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак. Мен шунчаки Ўзбекистондаги барча инсонларга салом йўллайман, мен учун терма жамоа мураббийи бўлиш катта шараф ва бахт эди. Барчага омад ва яхшилик.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар