"Арсенал"нинг апелляцияси рад этилди

29 окт 2026, 22:48
Англия футбол ассоциацияси (FA) "Арсенал" клубининг Макс Доуман дисквалификацияси юзасидан берган апелляциясини рад этди.

16 ёшли ярим ҳимоячи Англия Лига кубоги доирасида "Флитвуд Таун"га қарши ўйиннинг 85-дақиқасида қизил карточка олган эди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса "Арсенал" 3:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Лондонликлар футболчига берилган жазони ҳаддан ташқари оғир деб ҳисоблаб, қарор устидан шикоят қилганди. Бироқ мустақил назорат комиссияси "канонирлар"нинг апелляциясини қаноатлантирмади.

Шу тариқа, Доуман Англия Премьер-лигасидаги навбатдаги учта учрашувни — "Ливерпуль", "Халл Сити" ва "Ньюкасл"га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FAspokesperson