Месси собиқ жамоасига қайтишга яқин

30 окт 2026, 07:32
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ёшликда академиясида тўп сурган "Ньюэллс Олд Бойз" клубига ўтишга "ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаган".

39 ёшли форвард 2027 йилнинг январида Аргентина клуби футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Estadio 3 хабар бермоқда.

Мессининг "Интер Майами" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг декабрь ойи охиригача мўлжалланган. Аргентинада янги футбол мавсуми 2027 йил январь ойи охирида бошланади.

Месси 2023 йилнинг ёзидан бери "фламинголар" таркибида тўп суриб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ҳужумчи барча турнирларда 122 та ўйинда майдонга тушиб, 106 та гол ва 58 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Estadio 3

Сўнгги янгиликлар

Барча ›