"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" баҳси "Дўстлик"да ўтказилади, "Насаф" "Андижон"ни Самарқандда қабул қилади

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
Суперлига 5-тури доирасидаги "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" учрашуви Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, айни дамда Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари якунланмаган. Жамоа 5-турдаги уй учрашувини ўтказиш учун Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" ўйингоҳи билан келишувга эришган ва бу борада Лигани хабардор қилган. Шу тариқа, 5-турдаги "Қўқон-1912" клубига қарши баҳс айнан "Дўстлик" стадионида ўтказилишига келишиб олинди. Баҳс тақвимда белгиланганидек, 2 апрель куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, "Насаф" жамоаси ҳам Суперлига 5-туридаги "Андижон"га қарши уй учрашувини ўтказиш учун "Динамо" стадиони билан шартнома имзолаган. Учрашув тақвим бўйича 3 апрель куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfl.uz