Пеленинг ўйин футболкаси аукционда 6 миллион долларга сотувга қўйилади

3 июн 2026, 09:15
Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси Пеле 1958 йилги жаҳон чемпионати финалида кийган ўйин футболкаси кимошди савдосида 6 миллион долларга сотувга чиқарилади.

Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Ўшанда ўтказилган турнир финалида бразилияликлар Швеция терма жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихларида илк бор жаҳон биринчилигида ғолиб чиқишган эди. Пеле ўшанда 17 ёшда эди.

Савдоларнинг бошланиши 29 июнга белгиланган бўлиб, улар 16 июлгача давом этади. Ҳозирги вақтда энг қиммат футбол майкаси жаҳон футболининг аргентиналик афсонаси Диего Марадонага тегишли бўлиб турибди. 2022 йилда у аукционда 9,28 миллион долларга сотилган эди. Унда аргентиналик футболчи ўз жамоаси учун ғалабали бўлган 1986 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic