Собиқ ҳакам: "Пенальти йўқ эди, Жудга иккинчи сариқ карточка тўғри кўрсатилди"

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2026, 11:26
Собиқ ҳакам Пабло Гонсалес Фуэртес Ла Лиганинг 14-туридан ўрин олган "Алавес"га қарши баҳсда (1:2) "Реал" фойдасига белгиланган пенальтининг бекор қилинишига муносабат билдирди.

Учрашувнинг 86-дақиқасида мадридликлар ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Николас Валентини билан курашда рақиб жарима майдончасида йиқилди. Учрашув бош ҳаками Сесар Сото Градо 11 метрлик нуқтани кўрсатди, бироқ видеоассистентлар тавсиясига кўра, вазият такрорини монитор орқали томоша қилди ва ўз қарорини бекор қилди. Ҳакам симуляция учун Беллингемга сариқ карточка кўрсатди. Бу англиялик футболчи учун мазкур учрашувдаги иккинчи огоҳлантириш бўлди.

"Пенальти йўқ эди, англиялик футболчига иккинчи сариқ карточка тўғри кўрсатилди. У оёғини орқага тортди ва контакт бўлмади.

VAR ҳаками тўғри қарор қабул қилди", – деди Фуэртес.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca