

Ўтган хафта "Ўзбекнефтгаз" компания "Бунёдкор" клуби раҳбариятини учрашувга таклиф қилди. Бу учрашувда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этган. Мухлислар учун, "Бунёдкор" билан боғлиқ энг катта муаммо Ривалдо масаласи ҳам муҳокама қилинган. Ҳозирда клубнинг Ривалдодан 60 миллиард миқдорда қарзи бор. "Ўзбекнефтгаз" раҳбарияти Ривалдо масаласини ёпишлигини аниқ айтишган. Жамоага олдин қандай молиялаштирилган бўлса яна кучли жамоа шакллантириш бўйича смета тайёрлаш вазифаси берилган. 2027 йилда "Бунёдкор"ни яхшигина молиялаштириш бўлишини эълон қилишган. "Бунёдкор" йўқ бўлиб кетмайдими, қоладими деган масалаларга аниқлик киритилди. "Бунёдкор"нинг ўзи қаттиқ ҳаракат қилиб, Суперлигада ўрнини сақлаб қолса бўлгани. Деярли бир йил деганда "Динамо" билан ўйинга "Бунёдкор" учун мукофот пуллари эълон қилинди. Жамоада молиявий маблағ пайдо бўлди.



