"Андижон" ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан жарима интизом чораси билан жазоланди

29 ноя 2026, 08:25
Бу ҳақида ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Андижон" клуби собиқ мураббийлари — Григорий Колосовский, Павел Синелников ва Денис Тойменсов олдидаги қарздорликни ўз вақтида бартараф этмагани сабабли ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан жарима интизом чораси билан жазоланди.

Қўмита қарорига кўра, клуб жорий йилнинг 10-декабрь санасига қадар юқорида номлари саналган мутахассислар олдидаги қарздорликларни бартараф этмаса, унга нисбатан оғирроқ санкцияларни қўллаш масаласи кўриб чиқилади.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: UzPFL