

Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Инсайдер маълумотларига кўра, итальян клуби ярим ҳимоячиси таклифни рад этган. Шотландиялик ўзининг ҳозирги клуби билан 2030 йилгача шартномани узайтиришни мақсад қилган.
Жорий мавсумда Скотт Мактоминей клуб сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.



