

Қаршининг “Насаф” академияси тарбияланувчиси, Қарши давлат университетининг “Лочин” клуби аъзоси Элбек Отақулов мавсум охиригача навоийликлар шарафини ҳимоя қилади.
Элбекжон ушбу мавсумда “Лочин” таркибида, Про лига баҳсларида жами 12 та баҳсда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 3 маротаба ишғол этган. Ундан ташқари 27 ёшли ҳимоячи Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам 3 та беллашувда қатнашган.



