Аргентина терма жамоаси мураббийи Месси ЖЧ-2026 1/8 финалида ўйнаш-ўйнамаслигини эълон қилди

7 июл 2026, 15:00
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоа етакчиси Лионель Мессининг ҳолати ҳақида гапирди.

У 39 ёшли ҳужумчининг ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида Миср терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Месси яхши ҳолатда, у 39 ёшида ўтган баҳсда тўлиқ 120 дақиқа ўйнаганига қарамай, ҳеч нарсадан шикоят қилмади. Агар унда қандайдир муаммолар бўлган тақдирда ҳам, бу ҳақда менга айтмаган бўларди. Шу боис Мисрга қарши ўйинда у одатдагидек майдонга тушади", — деди Скалони матбуот анжуманида. Унинг сўзларини Messi World портали келтирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Messi World

Сўнгги янгиликлар

Барча ›