Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Алиқулов жамоалари мағлубиятга учради

Alisher Ostonov
13 апр 2025
Туркия Суперлигаси 31-тур доирасидаги "Сивасспор" — "Фенербахче" ва "Трабзонспор" — "Ризеспор" ўйинлари бўлиб ўтди.

"Ризеспор" эса меҳмонда "Трабзонспор"га мағлуб бўлди. Мезбонлар сафида Олександр Зубков дубль қайд этди.

Меҳмонла сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.


13 апр 2025, 21:00
Trabzonspor — Rizespor
2 – 0
Тугади


"Сивасспор" ўз уйида 1:3 ҳисобида "Фенербахче"га мағлуб бўлди, меҳмонлар ғалабасини Андерсон Талисканинг голи ва Душан Тадичнинг дубли таъминлади. Бундан ташқари, мезбонлар вакили Урош Радакович 85-дақиқада майдондан четлатилди.

"Сивасспор" сафида Азиз Турғунбоев захирада қолдирилди.


13 апр 2025, 21:00
Sivasspor — Fenerbahçe
1 – 3
Тугади
 



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia