

Сегунданинг 12-туридан ўрин олган "Тенерифе" ва "Андорра" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтида, 7-дақиқада дарвозабон рақиб ҳужумчисининг тўпни эгаллашига тўсқинлик қилиш мақсадида майдон марказида унга қўпол тарзда ташланди. Бунинг учун у дарҳол қизил карточка билан жазоланди.
Ҳужумчи майдонда ҳаракатсиз ётиб қолди. Бир неча сониядан сўнг бошқа футболчилар унинг ҳушидан кетганини пайқашди. Де Мигель шифохонага олиб кетилди, аммо у ерда вафот этди.
Испания футбол федерацияси (RFEF) интизом қўмитаси Овонога 12 та ўйинга дисквалификация беришга қарор қилди. Бу тегишли кодекснинг 102-моддасига мувофиқ энг юқори жазо ҳисобланади.
Шу билан бирга, "Тенерифе" футболчисининг вафоти жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланди ва бу "энг юқори жазони қўллашни асослайди".



