Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2025, 00:15
"Истанбул Башакшеҳир" ҳамда "Трабзонспор" ўртасида Туркия Суперлигасининг 13-тур учрашуви бўлиб ўтди.

Баҳснинг 10 дақиқасида "Башакшеҳир" футболчиси Эбоселе тўғридан-тўғри қизил карточка билан жамоасини қийин аҳволда ташлаб кетди. Бироқ мезбонлар биринчи бўлиб гол уришди. Дастлабки бўлиб Элдор Шомуродовнинг голи билан якун топди. Шунга қарамай "Трабзонспор" рақиб камчилик эканлигидан фойдаланди ва 101 дақиқадаги гол эвазига иродали ғалабага эришди. Аббос Файзуллаев ушбу учрашувда захирада қолди.

Ушбу баҳсда гол киритган Шомуродов ва Онуачулар 9та тўп билан лига тўпурарларига айланиб олишди.


Туркия Суперлигаси, 13-тур

"Истанбал Башакшеҳир" - "Трабзонспор" 3:4

Голлар: Селке 22 (пен.), Шомуродов 45, Йилдирим 90+1 - Фелипе Аугусто 37, Онуачу 76 (пен.), Мучи 77, Мучи 90+11.

"Истанбал Башакшеҳир": 16.Муҳаммад, 6.Онур, 5.Дуарте, 27.Ба, 36.Эбоселе, 20.Умут, 8.Кемен, 23.Дениз, 14.Элдор Шомуродов, 25.Харит, 9.Селке.

Захира: Доған, Берат, Опоку, Брнич, Да Коста, Аббос Файзуллаев, Бертуг, Креспо, Калузински, Омер Али.





Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia