UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  0 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  147 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  21 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  398 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  36 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18

Шуҳрат Мақсудов: "Австралияга аввал гол урмаган бўлсак, эртага бу анъанага чек қўямиз" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Австралияга аввал гол урмаган бўлсак, эртага бу анъанага чек қўямиз"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, мураббийи Шуҳрат Мақсудов Австралияга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Австралия

Мартин Бойл - 45'

Кубок Азии. Группа B . 3-тур

23/01/2024, 16:30

1
:
1
Тугади

Узбекистан

Азизбек Тургунбаев - 78'

Стадион: Al Janoub Stadium, 15290 томошабин

45'
90'
45'  Мартин Бойл
50'  Гарри Суттар
70'  Райли Макгри
72'  Мартин Бойл (Коннор Меткалф)
83'  Райли Макгри (Бруно Форнароли)
84'  Киану Баккус (Айден О'Нил)
90'  Джордан Бос (Марко Тилио)
90'  Натаниэль Аткинсон (Льюис Миллер)
25'  Умар Эшмурадов
45'  Одилжон Хамробеков
45'  Отабек Шукуров
46'  Остон Урунов (Jaloliddin Masharipov)
63'  Аббосбек Файзуллаев (Игорь Сергеев)
63'  Ходжимат Эркинов (Азизбек Тургунбаев)
78'  Азизбек Тургунбаев
78'  Jaloliddin Masharipov
84'  Игорь Сергеев (Jamshid Iskandarov)

"Ўзбекистон терма жамоаси яхши таассурот қолдиряпти. Гуруҳдаги 2та ўйинда жамоамиз ютқазгани йўқ ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.  Австралия бу сафарги тўқнашув аввалгиларидан фарқ қилади, дея оламан. 2011 йил биз ўйнаган Австралия билан ҳозиргиси ўртасида тафовут катта. Ўша вақтдаги футболчиларнинг аксарияти Европада тўп тепарди. Айни пайтда уларда авлодлар алмашинуви рўй берган, жамоа ёшартирилган. Бўлажак ўйинда насиб қилса, терма жамоамиз ғалаба қозонишига ишонаман ва омад тилайман. 

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам Австралия каби таркиби анча ёш. Умуман олганда йигитлар мусобақага яхши тайёргарлик кўришди. Бунинг учун ЎФАга раҳмат айтиб ўтишимиз керак. Шароитлар яратиб берилди.  Кучли рақиблар билан ўйинлар ташкил қилиб берилди. Бу ўз сўзини айтади, деб ўйлайман. 2011 йил ҳам Осиё Кубогига ҳозирлик жараёнида кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушганмиз ва бу якунда ўз самарасини берган. 

Шу пайтгача Австралия дарвозасига гол урмаганмиз. Эртага футболчилар бу анъанага чек қўйишади. Гол уриб ғалабани ўзимизники қиламиз. Футболчиларга, терма жамоамизга омад ёр бўлсин, деб қоламан",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика