UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  16 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  139 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

Шота Арвеладзе: "Олдинда бизни қийин ва финалга тенг ўйинлар кутмоқда" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Олдинда бизни қийин ва финалга тенг ўйинлар кутмоқда"

"Бухоро" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлашимча, қизиқарли футбол кўрдик. Мухлислар чиройли муҳит ҳосил қилишди ва бундай ҳолатда ўйнаш ёқимли. Майдон яхши ўйнашимизга мушкуллик туғдирди. Йигитлар бугун жуда яхши ҳаракат қилишди. Иккита гол урдик, яна бир голимиз инобатга олинмади. Аҳмедов, Аъзамов ва Гриффитс жароҳат сабабли майдонга тушмади. Ҳошимовда ҳам енгил шикаст борлиги учун Бухорога келмади.

Мезбонлар тўпни узоқ масофага етказиб бериб, кескин ҳужумлар уюштиришга интилишди. Биз буни кутгандик ва шунга яраша ҳимояда бехато ўйнашга уриндик. Олдинда бизни қийин ва финалга тенг ўйинлар кутмоқда. Тўрт беллашув аҳамияти жуда муҳим. Ҳар бир ҳолат барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Жамоа курашишга ўрганмоқда. Баъзи ўйинлар шунга мажбур қилади. Имкон қадар барчасига тайёр туриш лозим.

Пенальти бўлган вазият мендан тахминан 70-80 метр узоқда эди. Бирон нарса дея олмайман. Масалан ўтган турда тоза голимизни ҳисобга олишмади. Наманганда ютқаздик, аммо ҳакамларга раҳмат дедим. Тошкентдаги ўйиларимизга 3000 одам келади, уларнинг овози ҳам эшитилмайди. "Бухоро"ни янада кучлироқ қўллаб қувватлашингиз лозим, сизларда яхши жамоа бор, - дейди Шота Арвеладзе.

 


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика