UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  1 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  6 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  22 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади Янгиликлар

"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади

"Шўртан" ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни давом эттиради.

Ҳабарингиз бор, "Шўртан" профессионал футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан икки йилдан буён профессионал футболчиларни тайёрлаш бўйича ишлаб келмоқда. Бу бўйича шартнома имзолаган. 

"Шўртан" футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси  ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси доирасида ташкил этилган Про лига баҳслари ҳамда Ўзбекистон Кубоги ўйинларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Бунинг учун маҳаллий, иқтидорли футболчилар хизматидан кенг фойдаланиб келиняпти.

Бугун "Шўртан" таркибида Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари бўлган Асадбек Самариддинов, Ойбек Жонибеков ва Чориёр Турсунқулов тўп тепмоқда.

Шунингдек,  ЎзПФЛнинг U-19 чемпионати иштирокчи бўлган "Шўртан" U-19 жамоасида ҳам Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академия тарбияланувчиларидан ўн бир нафари мавжуд. Демак, ўзаро ҳамкорликдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор.

"Шўртан" футбол клуби ҳамда Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан келгуси ҳамкорликда янги номлар ва маҳоратли футболчилар кашф этилади деган умиддамиз. 

"Шўртан" профессионал футбол клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни ўзайтириш мақсадида меморандум имзолади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика