

"Энди биз заиф томонларимизни биламиз. Жаҳон чемпионати даражасида ўзимизни синаб кўрдик. Колумбия ва Португалия ўйинлари эсимизда қолади. Агар биз 0 очко тўплаган эканмиз, демак бу бизнинг ўрнимиз. Энди асосийси ўсиш. Мухлисларни хурсанд қила олмаганимиз учун улардан узр сўрайман", - деди терма жамоамиз сардори.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзи учун тарихий Жаҳон чемпионати К гуруҳида Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5, Конго Демократик Республикасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, квартетда сўнгги ўринни эгаллади.




